"Сампдория" 35 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
25 дек 2018, 15:50
"Сампдория" ўз расмий сайтида январь охирида 36 ёшга тўладиган ҳужумчи Фабио Квальярелла билан шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Янги битим 2020 йилгача мўлжалланган. Квальярелла 2016 йилдан бери "Сампдория" шарафини ҳимоя қилади.

Ҳужумчи жорий мавсум А Сериянинг 16та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 5та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sampdoria.it