

"Насаф" мамлакатимиздаги етакчи жамоалардан бири ҳисобланади. Албатта уларни қандай кучга эга эканликларини яхши биламиз. Лекин биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Қўқонга келган рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Рустам Абдуллаев.



