"Реал" ёзда 100 млн. евролик дарвозабон харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
25 янв 2018, 10:59
"Реал" раҳбарияти яна "Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" Испания терма жамоаси футболчисининг агентига ёзда музокаралар ўтказиш ҳақида маълум қилган. Агар трансфер операцияси амалга ошса, де Хеа 100 млн. еврога харид қилиниши мумкин.

Де Хеа 2011 йил манкунианлар таркибини тўлдирган эди. Инглиз гранди у учун 25 млн. евро тўлаган.

Дарвозабон ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›