
Сўровнома натижаларига кўра, "Реал" мухлислари кўпроқ "Барселона"га дуч келишни исташмаяпти. "Қироллик клуби" мухлисларнинг 19,4% "Эл-классико"га рози. "Барселона" ишқибозларининг 18,5% ҳам бу қарама-қаршилик бўлишини кутяпти. Қолган мухлислар бунга қарши.
Чемпионлар лигаси ярим финали учун қурьа маросими бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Қурьа сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.