"Реал" форварди қишда "Рома"га ўтади

Alisher
28 дек 2019, 12:12
"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига кирмаяпти.

Шу сабабдан, футболчи январь ойида "қироллик клуби"ни тарк этиши кутилмоқда.

Диас учун Италиянинг "Рома" клуби рақобатлашмоқда. Ноябрда маълум бўлганидек, римликлар футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Диаснинг трансфер нархи 16 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Мариано "Реал" 2018 йилда "Лион"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS