«Реал» «Барселона»нинг натижасини такрорлади

Narzulla Saydullayev
27 фев 2017, 08:29
Испания чемпионатининг 24-турида «Реал» «Вильярреал» устидан иродали ғалабага эришди (3:2).

Шу тариқа, Мадрид клуби в кетма-кет 44-ўйинда гол уриб «Барселона»нин 1944 йилдаги натижасини такрорлади.

Испания клублари орасида бундай узун серия бошқа кузатилмаган.

Сўнгги бор «Реал» 2016 йил ЕЧЛ ярим финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (0:0) гол урмаганди. Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 44та учрашувда 117та тўп киритишди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe