

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, мадридликлар 25 ёшли посбон учун 60 миллион евродан воз кечишга тайёр. “Реал” бразилиялик дарвозабонга бир мавсум учун 5 миллион евро маош тўлашга тайёр ва шунингдек, 5 йиллик шартнома имзолашни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алиссонга “Ливерпуль” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар берилганди. Қизиғи, “Рома” Алиссон билан янги шартнома имзолашига ишонмоқда.



