

"Реал Мадрид” клуби Альваро Арбелоадан чуқур миннатдор, у клубда бўлган бутун фаолияти давомида, ёшлар академиясидаги дастлабки қадамларидан бошлаб, доимо содиқлик, фидойилик ва профессионаллик кўрсатиб келди. У клуб қадриятларининг тимсоли ҳисобланади.
"Реал Мадрид”, яъни унинг доимо уйи бўлиб қоладиган маскан, Альваро Арбелоа ва унинг бутун оиласига ҳаётларининг ушбу янги босқичида энг эзгу тилакларни билдиради", – деб ёзилган "қаймоқранглилар" хабарида.
Арбелоа "Реал" бош мураббийи сифатида 13 январдан бери фаолият юритган. Унинг қўл остида "Қироллик клуби" барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, улардан 18 тасида ғалаба қозонган, икки бор дуранг ўйнаган ва саккиз марта мағлубиятга учраган.



