

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.
"Ойбек Бозоров "Пахтакор" футболчисига айланди.
Маҳоратли ярим ҳимоячи жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади. У ҳозирга қадар Суперлигада 165 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол урган ва 32 голли узатма соҳиби бўлган. Осиё клублари халқаро мусобақаларида эса 31 ўйинда қатнашган", – дейилади хабарда.





