Расман: "Тоттенхэм" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Tolibjon Qosimov
15 май 2018, 20:53
Жорий масум АПЛни учинчи поғонада якунлаган Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтирди.
Гап 21 ёшли Давинсон Санчез ҳақида кетмоқда. "Шпорлар" жамоадаги дебют мавсумидаёқ асосий таркибга кириб олган колумбиялик билан 2024 йилгача мўлжалланган янги битимга имзо чекишди.