Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
30 дек 2026, 17:29
Янги мавсум олдидан юқори мақсадларни олдига вазифа сифатида қўйган "Қўқон-1912" жамоаси яна бир футболчи билан шартнома имзолади.

"Жамоамиз раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш учун грузиялик тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзе билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Маҳоратли ҳужумчи фаолияти давомида Туркия, Латвия, Литва, Грзуия, Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Тома юртимизнинг "Навбаҳор" "Нефтчи" ва "Бухоро" каби жамоаларидаги фаолияти билан мутахассислар ва мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган", – дейилади хабарда.

34 ёшли форвард якунланган мавсум бухороликлар либосида 20 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати