

Ўтган мавсумни "Навбаҳор" U-21 таркибида ўтказган ҳимоячи Усмонали Абдукаримов қўқонликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Усмонали Абдукаримов
Туғилган санаси: 09.04.2003
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Бундан ташқари, Муҳсинжон Низомиддинов жамоасига "Олимпик"дан Мустафо Абдуманнопов ҳам бориб қўшилган. 20 ёшли ярим ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзоланди. Мустафо "Олимпик" таркибида Суперлигада 5 ўйинда майдонга тушган, U-21 чемпионатида эса ўтган мавсум 22та баҳсда қатнашган.
Мустафо Абдуманнопов
Туғилган санаси: 21.07.2003
Амплуаси: Ярим ҳимоячи




