

“Қизиллар” 31 ёшли футболчининг Италияга қайтишини маълум қилди. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги келишуви эса 2022 йилгача тузилган.
Перишич “Бавария” сафида 35 ўйинда қатнашиб, 8+10 натижа кўрсатган ҳолда жамоа билан треблга эришди.
Аввалроқ, мюнхенликлар ижара муддати тугагани сабаб Филиппе Коутиньони “Барселона”га, Альваро Одриосолани эса “Реал”га қайтариб юборишган эди.



