Расман: Германия термаси устози Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди

Administrator
10 сен 2023, 19:44
Япониядан учралган мағлубиятдан сўнг бу амалга ошди.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди. Германия футбол иттифоқи жамоанинг ёмон натижалари сабаб 58 ёшли мураббий билан хайрлашишга қарор қилди. 

Флик Германия терма жамоаси билан сўнгги 5 та ўйинда 4 мағлубият ва битта дуранг қайд этганди. Кеча жамоа Японияга йирик ҳисобда ютқазди.

Франция терма жамоасига қарши ўйинда Германияни терма спорт директори Руди Феллер бошқаради. 

Маълумот учун, Германия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод Юлиан Нагельсманн бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: www.dfb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›