Раньери Италиядаги дербиларда умуман мағлуб бўлмаган

Mirjalol Normatov
15 дек 2019, 17:27
Кеча Клаудио Раньери бошчилигидаги "Сампдория" А Сериянинг 16-тури доирасида "Женоа" майдонида 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу орқали Раньери Италияда 4 ҳил дербининг иштирокчисига айланди: Генуя, Милан, Турин ва Рим.

Қайд этиш керак, 68 ёшли италиялик ушбу дербиларнинг барчасида иштирок этиб, ҳар биттасида ҳеч бўлмаганда биттадан ғалабага эришиб, умуман мағлуб бўлмаган илк мураббийга айланди.

Шунингдек, у "Валенсия" ва "Атлетико"ни бошқарган пайтларида ҳам дербиларда ютқазмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal