“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 25-учрашув арафасида

Narzulla Saydullayev
9 май 2018, 09:24
Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионда катта футбол байрами бўлиб ўтади.

10 май куни вилоятнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади. Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 24 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 67:31. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1
22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1
19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2
20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4
03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

Факт: Ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувида қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Ҳакамлар

Қўқондаги бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам 3-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган.
 
Суперлига
11-тур.
“Қўқон” – 1912 (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон),
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)
 
Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 май куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30да бошланади. Бугун эса  ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz