"Қўқон-1912": Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига

Narzulla Saydullayev
23 янв 2017, 09:20
Маълумки, куҳна ва навқирон Қўқонда футболга бўлган қизиқиш жуда юқори.

Буни  “Қўқон-1912”  жамоаси мухлислари мисолида ҳам кўриш мумкин. Тан олиш лозим бугунги кунга келиб жамоамиз мухлислари мамлакатимизда етакчилар қаторида тилга олинади. Кўплаб футбол клублари бизнинг мухлисларимизга ҳавас қилишади.

Айниқса, “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби олиб борилаётган ишлар  мақтовга сазовор. Янги мавсумда ҳам Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги мухлислар клуби жамоамизни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга намуна бўлишни мақсад қилишган.

Айтганча, мухлислар клубига аъзоликка қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди. “Қўқон-1912” футбол клубининг мухлислар клубига аъзи бўлишни истаганлар, мухлислар клуби етакчиси Илҳомжон Қундузовга мурожаат қилишлари мумкин. Аъзо бўлишни истаган мухлислар қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари  лозим бўлади:

1. ПАСПОРТ НУСХАСИ.

2. 3Х4 ҲАЖМДАГИ 4 ДОНА РАСМ.

Мурожаат учун телефонлар: +998903092401, +998911557429 , +998905087799


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz