

Ҳамиджон Актамов таркибга илгари “Қизилқум”да ўйнаган футболчиларни таклиф этмоқда. Хусусан ҳужумчи Неманья Йованович (“Навбаҳор”), Воҳид Шодиев (“Бунёдкор”), Элдор Бойматов (“Шўртан”), Алишер Саноев (“Бухоро”) Наврўзбек Алимов, Георгий Квесиешвили айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.
Шунингдек 2015 йили “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган россиялик Евгений Черемесин, хуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган ҳужумчи Дониёр Усмонов ҳам “Қизилқум”нинг ўқув-йиғин машғулотида қатнашаётганини айтиш лозим. 


