Қайси дарвозабонлар ЖЧ-2018 тўпидан норози?

Mirjalol Normatov
25 мар 2018, 15:03
Испания ва Германия терма жамоалари дарвозабонлари ЖЧ-2018нинг расмий тўпи "Telstar-18"ни танқид қилди.

"Бу тўп билан бемалол 35 метрлардан ҳам гол урса бўлади. Чунки унинг учишига баҳо бериш жуда қийин", - деди Испания термаси дарвозабони Пепе Рейна.

Шунингдек, унинг терма жамоадоши Давид Де Хеа ҳам бу тўпни жаҳон чемпионатига мос эмас деб таърифлади. Германия термаси посбони Марк-Андре тер Штеген ҳам тўпдан кўнгли тўлмаганини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS