

"Sport.es" хабарига кўра, "шпорлар" хавбекни бир мавсумга ижарага олмоқчи. Аммо айни дамда Каталония клубига футболчини сотиб олиш борасида 3 клубдан таклиф тушган.
Пьянич "Барселона"да кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу боисдан клуб 31 ёшли футболчининг сотиб юборилишини ўйламоқда.



