ПСЖ ёзда Искони харид қилишга уриниб кўради

Aslanov Jasurbek
8 мар 2017, 12:45
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Маълумотларга кўра, парижликлар ёзда Мадрид клубига таклиф юбормоқчи.

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячининг универсаллигини юқори баҳолайди. Футболчи вакиллари трансферни муҳокама қилиш учун парижликлар билан учрашишди.

Жорий мавсумда Иско "Реал" сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe