ПСЖ собиқ аъзоси: “Месси олдингидек эмас, у парижликлар тарихида из қолдиролмайди”

Eldor Akmurzayev
15 фев 2022, 09:00
ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен ҳужумчи Лионел Мессини танқид қилди.

“Месси ПСЖда из қолдиролмайди. У бошқа клубнинг йигити, “Барса” унинг ҳаёти. Шунингдек, бу шаҳарга ҳам таалуқли. У дам олиш учун Барселонага бориб келади.

У 34 ёшида 2 йиллик шартнома имзолади. Албатта, у тарихдаги энг яхши футболчи, аммо энди Месси олдингидек эмас. У аввалгидек ўйнай олмайди. Бундан ташқари, энг муҳими унда яхши жамоа ва шериклар йўқ. Клубда ўзини яхши ҳис этиш керак, айни дам ПСЖга мослашиш билан боғлиқ муаммолар кўп. Айнан шу сабаб у Ибрагимович каби из қолдиролмаса керак деб ўйлайман.

ПСЖнинг тарихи қисқа бўлса-да, аммо Раи, Луис Фернандесга ўхшаган буюк футболчилар бўлган эди... Месси эса бу рўйхатга кирмайди”, дейди Ротен.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca