ПСЖ етакчиси "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қатнашмайди

Mirjalol Normatov
24 янв 2019, 12:55
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти яқинлашиб келаётган ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"RMC Sport" хабарига кўра, италиялик футболчи Франция чемпионатининг 21-тури доирасида "Генгам"га қарши баҳсда жароҳатланган. Унинг тўпиғи қаттиқ лат егани боис камида 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

ПСЖ 12 февраль куни ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қатнашади.

Верратти бу мавсум ПСЖ таркибида 21 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›