

Бугунга фақат битта ўйин белгиланган: "Шўртан" - "Хоразм". "Бухоро" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги турнинг марказий баҳси эса 24 май санасига белгиланган.
Про лига
9-тур
22.05.2024, 18:00
"Ғузор" марказий стадиони
"Шўртан" — "Хоразм"
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Наим Қосимов
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Феруз Ғаниев

9-тур олдидан Про лига турнир жадвалида "Бухоро" ва "Қўқон-1912" жамоалари 16 очкодан жамғариб қўшҳокимлик ўрнатишган. "Машъал"да 15, "Арал"да эса 14 очко бор.




