Превью. «Зомин» - «Норин»

Narzulla Saydullayev
19 апр 2016, 18:22
Эртага Ўзбекистон Биринчилиги-2016 мусобақаларининг 4-турига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси ўз уйида Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро биринчи бор тўқнаш келишмоқда. Ўткан учта тур натижасига кўра мусобақа жадвалида “Норин” жамоаси 4 очкога, “Зомин” жамоаси эса 3 очкога эга. 3-турда “Зомин” жамоаси Андижоннинг “Уз-Донг-Жу” жамоаси билан тўқнаш келишганди. Лекин баъзи сабабларга кўра учрашув бўлмади ва “Зомин” жамоасига техник мағлубият ёзилди. “Норин” жамоаси эса шу турда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси меҳмони бўлиб,
2-1 ҳисобида мағлубиятга учрашишди.

“Зомин” жамоаси “Норин” жамоасига қарши 4-тур учрашувини Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингоҳида ўтказади. Учрашув соат 17-00да бошланади.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/30/30

Ўзбекистон Биринчилиги – 2016
Биринчи босқич
4-тур. 20 апрель (чоршанба)
“Суғдиёна” ўйингоҳи
«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Ҳаққулобод)
Ҳакамлар:
Ф. Нарсафаров (Карши), М. Каримов (Тошкент), С. Нишанбаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).


Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›