

“Ўз хатоларимиз устида ишлаб келаси сафар ўйинни бошқача бошлашимиз керак. Мураббий айтганидек ўйинни аниқ ва тажовузкор бошлаш керак. “Бёрнли” эса кеча биринчи таймда худди шундай кўринди. Биз гўёки 1:0 ёки 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандек ўйнадик. Камбэк — ижобий вазият, аммо натижа одамни хафа қилмоқда. Ютқазмадик, аммо биз олишимиз мумкин бўлган икки очкони йўқотдик”,—дейди Погба.



