Пицци: "Бавария" уйда ва меҳмонда ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олади"

Aslanov Jasurbek
13 апр 2016, 17:12
"Бенфика" ярим ҳимоячиси Пицци "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, учрашув ёмон ўтмади. Энди мураббий кўрсатмаларига амал қилиб, муносиб ўйин кўрсатишимиз лозим. "Бавария"нинг кучли тарафларини хавфсизлантириб, энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз керак. Фақат шу услубда ғалабага умид қилишимиз мумкин.

Биз қувувчимиз ва жуда кучли рақибга қарши тўп тепамиз. "Бавария" уйда ва меҳмонда ҳар қандай жамоага кўплаб муаммолар туғдириши мумкин, аммо ярим финалга чиқиш учун бизга нима кераклигини яхши биламиз" - дейди Пицци.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›