Перишич “Бавария”да қолади

28 апр 2020, 09:25
Иван Мюнхен клубининг тўлақонли аъзосига айланади.

“Бавария” ижара асосида ҳаракат қилаётган Иван Перишич Мюнхенда қолиши кутилмоқда. Унинг ижара шартномаси мавсум сўнгида якунига етади. Маълум бўлишича, “Интер” мюнхенликлар билан Перишич трансфери юзасидан келишувга эришишга яқин. Трансфер суммаси ошкор этилмаган.

Перишич Бундеслига жорий мавсумида 15 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. ЕЧЛда эса 6 та ўйинда 1 та гол уриб, 3 та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sportske