Перес Обамеянгни "Реал"да кўрмоқчи

Alisher
3 ноя 2020, 14:30
"Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттириши мумкин.

31 ёшли габонлик футболчини "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ўз жамоасида кўрмоқчи.

Хабарларга кўра, "Арсенал" Обамеянгни ёзда 60 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Форвард жорий мавсум "тўпчилар" сафида АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS