

"Мақтанишни хоҳламайман, улар ўз позицияларида дунёнинг энг зўрлари. Бизда энг яхши дарвозабон бор, Модрич эса ҳавас қиладиган формада ва яна "Олтин тўп"ни ютишга ҳақли", - дейди Перес.
Модрич Испания Суперкубоги финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
"Реал" 12-бор Испания Суперкубогида ғолиб бўлди (1988, 1989, 1990, 1993, 1997, 2001, 2003, 2008, 2012, 2017, 2019/20). Шу билан бирга мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун бу биринчи мамлакат Суперкубоги бўлди.



