Пенальти бормиди? Собиқ ҳакам бунга жавоб берди

Mirjalol Normatov
23 фев 2020, 13:26
Собиқ ҳакам Андухар Оливер ЛаЛиганинг 25-тури доирасидаги "Леванте" - "Реал" учрашувидаги баҳсли вазият ҳақида гапирди.

Учрашувнинг 47-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Хосе  Кампаньянинг қўлига тўп теккани учун меҳмонлар пенальти сўрашди. Бироқ бу паллада 11 метрли стандарт қўйиб берилмади.

"Ҳеч нима бўлмади. Бу вазиятда ҳужумчи ҳеч нимани кутмаганди. Ундан ташқари, қўл ҳам табиий бўлмаган ҳолатда эмас. Демак, ҳакам тўғри қарор қабул қилди", - деди Андухар Оливер.

Ушбу мағлубият натижасида "Реал" турнир жадвалида "Барселона"дан ортда қолиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›