"Пахтакор" - "Локомотив". Либослар ранги танланди

Mirjalol Normatov
31 июл 2018, 21:02
Эртага Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури марказий баҳси бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу баҳсдан олдин икки томон вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилиб олинди.

Шунингдек, ўйинда жамоалар қандай либосларда ҳаракат қилиши ҳам маълум бўлди.

Унга кўра, "Пахтакор" сариқ, "Локомотив" футболчилари эса қизил-яшил либосларда ҳаракат қилишади.

"Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви эртага, 1 август куни соат 21:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›