Паратичи: "Икарди? Бизда дунёнинг энг зўр ҳужумчиси бор"

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 11:59
"Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартнома имзоланиши мумкинлиги борасида гапирди.

"Биз ўз ҳужумчиларимиздан мамнунмиз. Ҳар бир инсон бу борадаги маълумотларни ҳар ҳил қабул қилишлари мумкин. Сўнгги йилларда ҳужумчиларимиз кўплаб гол киритмоқда.

Энди бизнинг таркибни кучайтириш қийин бўлади. Ёзда биз кўплаб футболчиларни трансфер қилдик. Бизда дунёнинг энг зўр ҳужумчиси бор. Умуман олганда Игуаинни ҳисобламаганда, ҳужумчиларимиз ажойиб ҳолатда", - деди Паратичи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia