

Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўтган ҳафтада Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Испанияга қарши ўйиндан сўнг Ули Штилике жамоаси 5 июнь куни Чехия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эрон миллий терма жамоаси эса, ўтган ҳафтада Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги уччала голга ҳам Сардор Азмун муаллифлик қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси эса ўз майдонида Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичи илк туридаги рақиби – Сурия терма жамоаси эса 3-5 июнь кунлари Таиландда бўлиб ўтган "Қирол Кубоги" турнирида иштирок этди. Мусобақа ярим финалида мезбон – Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушган Сурия терма жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса Таиланд ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Учинчи ўрин учун ўйинда эса, Сурия терма жамоаси БААни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақибларининг ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари.
Жанубий Корея – Чехия 2:1
Голлар: Юн Битгарам (26), Сук Хен Жон (40) – Марек Сухи (46).
Македония – Эрон 1:3
Голлар: А. Трайковски (10) – С. Азмун (8, 20, 60).
Хитой – Тринидад ва Тобаго 4:2
Голлар: Жиан Нинг (3), Жанг Йи (31, 65), Ху Рентиан (89) – У. Плаза (67, 86).
"Қирол Кубоги". Ярим финал.
Таиланд – Сурия 2:2 (пенальтилар сериясида 7:6).
Голлар: Т. Дангда (21), М. Тоссакаи (44) – М. Алмаваз (60), А. Агия (86).
"Қирол Кубоги". Учинчи ўрин учун ўйин.
БАА – Сурия 0:1
Гол: Ҳ. Мидо (50).



