

Бўлажак муҳим учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш, МТЖ таркибига номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганиб чиқиш мақсадида уларнинг бир қисми спорт тиббиёти илмий-амалий марказида фунционал текширувдан ўтказилади.
Тиббий кўрикка чақирилган дастлабки номзод футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Жавоҳир Илёсов, Абдувоҳид Неъматов
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Мурод Холмуҳаммедов, Азим Аҳмедов, Игорь Голбан, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов.
Ярим ҳимоячилар: Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Нурилло Тўхтасинов, Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов, Искандар Шайкулов, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарруҳ Икромов, Шоҳруз Норхонов.



