Ўзбекистон - Ливан учрашуви ёпиқ бўладими? ЎФА матбуот хизмати жавоб берди

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2018, 15:30
Бироз олдин сайтимизда Ўзбекистон - Ливан учрашуви ёпиқ эшиклар остида ўтади-ми? деган хабар чиқди.

Ушбу хабар юзасидан ЎФА матбуот хизмати билан боғландик ҳамда вазиятга ойдинлик киритдик.  

"Йўқ,бу нотўғри маълумот. Ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтмайди. Учрашувга мухлислар ва ОАВ ходимлари кириши мумкин. Эртанги ўйинга шу ерда Австралияда яшайдиган ўзбек мухлислари ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, учрашувни ЎФА ижтимоий тармоқларида ёритиб боришни режалаштирганмиз", - дейди ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов championat.asia сайтига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›