Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?

Omonjon To`xtamirzayev
29 апр 2025, 15:06
Футзал бўйича мамлакат кубоги гуруҳ босқичининг барча учрашувлари ортда қолди.

Плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган ва мусобақадаги иштирокини якунлаган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди.

Биз эса эътиборингизни ушбу босқичдан кейин тўпурарлар пойгасидаги вазиятга қаратмоқчимиз.

Жароҳат сабаб сўнгги учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган бўлса ҳам, Ҳебберт Оливеира БОЛТ жадвалда яққол пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари ҳам БМБ клуби аъзолари ҳисобланади. Музаффар Аҳаджонов — иккинчи, Сержио Родриго эса учинчи поғонани банд этган.

Яна бир "оқ йўлбарс" Аширбек Тўлқинов, СҚБ етакчиларидан бири Акбар Усмонов ҳамда "Оил Стар"дан Беҳруз Самиев ҳисобида 8 тадан гол бор, ТОП-7ни 7 та гол билан ОКМК вакили Шаҳрам Фахриддинов якунлаб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›