

Мазкур баҳс «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади. Бўлажак ўйинга чипталар қачон ва қандай нарҳда чиқиши мухлисларнинг диққат марказида турганди. Олинган маълумотларга кўра, Наврўз байрами муносабати билан халқимизга байрам совғаси сифатида бўлажак ўртоқлик ўйинига кириш бепул қилиб белгиланган.
Шундай экан, ишқибозлар 23 март куни соат 20:00да бошланадиган Ўзбекистон - Кения халқаро ўртоқлик ўйинига бепул киришлари мумкин бўлади.



