Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди

Sherzod Nurmatov
13 июн 2025, 19:21
14 июндан 13 июлга қадар АҚШда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Маълумотларга кўра, мазкур мусобақа МТРК таркибидаги "Спорт" ва "Футбол ТВ" телеканаллири ҳамда "Зўр ТВ" телеканали орқали намойиш этилади.

Турнирнинг очилиш учрашуви 15 июн куни Мисрнинг "Ал Аҳли" ҳамда "Интер Майами" жамоалари ўртасида ташкил этилади.

Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган "Манчестер Сити" илк ўйинини 18 июнь куни Марокашнинг "Видад" жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia