

Унга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига 881 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Шундан 107 миллиард сўмдан кўпроқ пул футбол мусобақаларини ёритишга мослашган кўчма телевизион станциялар (КТС) сотиб олиш учун ажратилади.
Олинган маълумотларга қараганда, 1 январдан эътиборан "Foreign Languages" канали "Futbol TV" сифатида фаолиятини давом эттиради.



