

Жепаров эндиликда фаолиятини Қозоғистоннинг "Жетису" клубида давом эттиради. "Истиқлол" эса унинг ўрнига янги футболчи қидиришни бошлади. Асосий номзод сифатида Маъсуд Шожайи қаралмоқда. Маълумки, "Истиқлол" ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши баҳс олиб боради.
Маъсуд Шожайи охирги мавсумни Грециянинг АЕК клубида ўтказди, бироқ ҳозирда жамоани тарк этишга тайёр турибди. Ушбу ярим ҳимоячи учта жаҳон чемпионатида қатнашган эронлик ягона футболчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Шожайи учта Осиё Кубогида ҳам ўйнаган.



