Олий лига-2014 якунлари. Ўз тарихида илк бор совриндор бўла олмаган "Бунёдкор" ҳақида

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2014, 17:43
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф" ва "Бухоро" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 4-ўринни олган "Бунёдкор" клубига етиб келди.
 
2007 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган "қалдирғочлар" ўз тарихларида илк бор чемпионатни кучли учликда якунлай олмади.



Жамоа таркибида бу йил жами 30 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан олти нафари легионерлар. Ярим ҳимоячи Олег Зотеев ва ҳимоячи Анвар Ғофуров 23тадан ўйинда майдонга тушиб жамоа энг кўп ўйнаган футболчиларга айланди. 10та тўп киритган Сардор Рашидов жамоа тўпурарига айланди.

Ҳимоячи Акмал Шораҳмедов 8 марта сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. Хайрулла Каримов бу йил икки бор қизил карточка олди. Шукур Пўлатов ва Александр Пишур мавсум давомида ҳакамлар томонидан бир мартадан майдондан четлатилишди. 



Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Ғофуров АнварҲим5/14/1982232012010
Зотеев ОлегЯҳм7/5/1989231676360
Собирхўжаев СардорбекЯҳм11/6/1994221471010
Шораҳмедов АкмалҲим5/10/1986211815180
Рашидов СардорЯҳм6/14/19912115621000
Шодиев ВоҳидҲуж11/9/1986201006610
Пишур АлександрҲуж1/29/1981191206601
Каримов ХайруллаҲим4/22/1978181573052
Тўраев АкбарДар8/27/1989161440010
Иброҳимов ЖавлонЯҳм12/10/1990161179130
Минори СатоЯҳм3/2/199116897130
Жўраев ДилшодЯҳм4/21/1992151063120
Милошевич Иван**Ҳим11/3/1984121065230
Иномов ИсломҲим5/30/1984121020020
Бекрич Самир**Яҳм10/20/198412932100
Бердиев АнварҲуж5/11/197811621100
Раҳматуллаев АлибобоЯҳм2/8/199111431000
Бугало ПавелДар8/21/197410900000
Комилов АкромҲим3/14/19969533100
Ҳамдамов ДостонбекЯҳм7/24/19968581420
Ўринбаев ЗабиҳиллоҲуж3/30/19958376200
Жўраев Саҳоб*Ҳим1/19/19877483020
Пўлатов Шукур**Ҳим
2/23/19906472021
Аюпов ТимурҲуж3/28/19936215320
Симоненко Сергей*Ҳим6/12/19815450040
Кото Карлес*Яҳм2/11/19885225000
Пардаев Баҳодир*Ҳуж
4/26/19875135000
Акбаров Бобиржон*Ҳим
2/14/19893143000
Ҳасанов Нуриддин**Яҳм
7/20/19942122010
Ғиёсов ХуршидЯҳм4/12/1995110000

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган



"Бунёдкор" бу йил уч марта йирик ғалабага эришди ва бир бор иродали ғалабани қўлга киритди. 12та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. "Қалдирғочлар" мавсум давомида 20 бор тўп ўтказиб юборишди ва бу борада олий лигада иккинчи ўринда қайд этилишди.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар44
Уйдаги голлар26 (59.09%)
Меҳмондаги голлар18 (40.91%)
Ўтказилган голлар20
Уйда ўтказилган голлар11 (55%)
Меҳмонда ўтказилган голлар9 (45%)
Ўртача гол1.69
Ўртача ўтказилган гол 0.77
Уйдаги очколар24/39 (61.54 %)
Меҳмондаги очколар27/39 (69.23 %)
Энг йирик ғалаба5:0 - "Бухоро"
Энг йирик мағлубият1:3 - "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар12 (46.15%)
Гол ура олмаган ўйинлар4 (15.38%)
Иродаги ғалаба1
Йирик ғалабалар3
Йирик мағлубиятлар0
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)49 (1.88)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0.15)
Майдонга тушганлар (легионер)30 (6)
Томошабинлар (жами/ўртача)123189 / 4738



Тошкентликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 26,9 ни ташкил этди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчиси Достонбек Ҳамдамов 18 ёшида жамоа сафида майдонга тушди. Айнан у клубда майдонга тушган, гол урган ва сариқ карточка олган энг ёш футболчи бўлди. 40 ёшли Павел Бугало бу йил нафақат "Бунёдкор" сафида, балки олий лигада майдонга тушган энг фахрий футболчига айланди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

18,9Ҳамдамов Достонбек

Энг кекса гол урган

35,308Бердиев Анвар

Энг ёш майдонга тушган

18,9Ҳамдамов Достонбек

Энг кекса майдонга тушган

40,78Бугало Павел

Энг ёш сариқ карточка олган

18,29Ҳамдамов Достонбек

Энг кекса сариқ карточка олган

36,103Каримов Хайрулла

Энг ёш қизил карточка олган

24,181Пўлатов Шукур

Энг кекса қизил карточка олган

36,162Каримов Хайрулла



Сайтимиз ходимлари томонидан Сардор Рашидов “Бунёдкор”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Достонбек Ҳамдамовни эса йил кашфиёти деб топдик.

Эртага "Қизилқум" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia