

Олмалиқ жамоаси бу гал Ислом Тўхтахўжаев билан шартномани узайтирди. Келишув муддати 1 йилга мўлжалланган. Шу тариқа, Ислом Тўхтахўжаев 2024 йилги мавсум якунига қадар ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

34 ёшли футболчи ўтган мавсум олмалиқликлар таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган эди.



