

ОФК бу воқеа қайси учрашувда бўлганини айтмади, аммо текширув ишлари давом этмоқда ва четлатиш 20 кунга оширилиши мумкин.
ОФК ФИФАдан дисквалификацияни бошқа конфедерацияларга кенгайтиришни сўради.
Шу йилнинг август ойида Тожикистон футбол федерацияси келаси йил учун Парвиз Муртазоевнинг ОФК элит рўйхатидан жой олиш учун текширувнинг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтганини маълум қилган эди.
"Энди тожикистонлик ҳакам 26дан 30 сентябргача Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган ОФКнинг "AFC Development group referees course 2015" ҳакамлик курсида иштирок этади. У ерда Парвис Муртазоев инглиз тили бўйича суҳбатдан ўтади ва жисмоний тайёргарлик бўйича тест топширади" - дейилади ТФФнинг баёнотида.



