Одил Аҳмедовнинг жамоасига 70 миллион евролик футболчи сотиб олишмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2017, 13:39
«Лацио» футболчиси Чиро Иммобиле «Шанхай СИПГ» қизиқишлари доирасида.

Маълумотларга қараганда, хитойликлар 27 ёшли ҳужумчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёрлар. Ундан ташқари, "Лацио"да йилига 3 миллион евро маош олаётган Иммобиле у ерга ўтадиган бўлса йилига 6,5 миллион евро ишлаб топиши мумкин бўлади.

Римликлар ҳозирча ушбу таклифга жавоб берганлари йўқ.

Айни пайтда ҳужумчи мавсумда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг "Лацио" билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net