
Бу ҳақда у "Твиттер"даги саҳифаси орқали эълон қилди.
20 ноябрдан бери махсус ташриф билан Хитойда бўлиб турган Тьерри Анри аввалига мамлакат телевидениясига интервью берди. Кейинроқ у "Бейдинг Гоан" раиси билан учрашди.

Бугун "Арсенал" афсонаси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" машғулотига ташриф бурди ва у ерда футболчилар билан суратга тушиб, жамоа бош мураббийи Андре-Виллаш Боаш билан суҳбатлашди.


