Одил Аҳмедов ўйнайдиган жамоани ким бошқариши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
12 дек 2017, 13:07
Бир неча ҳафта олдин португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш "Шанхай СИПГ"ни тарк этган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори тўп тепадиган Хитой клубига янги мураббий тайинланди. "Шанхай СИПГ" расмий сайтининг маълум қилишича, "Мюнхен-1860", "Порту", "Фенербахче", "Олимпиакос" каби клубларда ишлаган Витор Перейра шанхайликлар билан шартнома тузган. Ҳозирча келишув муддати аниқ эмас.

"Шанхай СИПГ" сўнгги мавсумда Хитой чемпионати ва Кубогида иккинчи бўлди. Бундан ташқари, клуб ОФК Чемпионлар лигасининг ярим финалигача етиб борди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia