ОЧЛ. "Персеполис" Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини мағлубиятга учратди

9 апр 2019, 22:35
ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Эроннинг "Персеполис" клуби ўз майдонида "Ал Аҳли"ни меҳмон қилди.

Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. Шожа Хализадех ва Али Алипурларнинг киритган голлари эронликларга 3 очко тақдим этди. 

Айни вақтда D гуруҳида "Пахтакор" 5 очко тўплаган ҳолда якка пешқадам. "Ал Садд" ва "Персеполис" жамоалари 4 очкога эга. Гуруҳнинг сўнгги ўрнини "Ал Аҳли" эгаллаб турибди (3 очко).  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia