Обамеянг Роналду ва Месси савиясига чиқишни истайди

Aziz Tukhtamuradov
1 ноя 2015, 20:21
"Боруссия" Д футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақида гапириб ўтди.

"Месси ва Роналду даражасига чиқишни истайман. Улар битта ўйинда 3та гол кирита олишлари мумкин. Кейинги ўйинда эса яна 4 та. Буюклик айнан шу нарса ҳисобланади.

Албатта, ҳимоячилар менга нисбатан эътибор билан ўйнашни бошлайдилар. Мени фақат югурувчи деб ҳисоблайдиганлар адашадилар. Мен болалигимдан ўз олдимга катта мақсадлар қўйишга ўрганганман", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, габонлик футболчи ушбу мавсумда бундеслигана 11 та ўйинда 13 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com