

44 ёшли хорватиялик мураббий билан 2017 йилга қадар шартнома тузилди. Агар жамоа иккинчи дивизионга тушиб кетса, Ковач клубни тарк этиши мумкин. Олдинроқ Ковач икки йил давомида Хорватия терма жамоасида ишлади ва уни ЖЧ-2014га олиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, 6 март куни «Айнтрахт» Армин Фени ишдан бўшатган эди. Клуб 24 очко билан мусобақа жадвалининг 16-поғонасида бормоқда.



